19.03.2025 10:49
141

Ғазо секторида қурбонлар сони кўпаймоқда

Ғазо секторидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроил оккупацияси томонидан амалга оширилган ҳаво ҳужумлари натижасида шаҳид бўлганлар сони 412 кишига етди, 500 дан ортиқ одам яраланган.  

Ҳужумлар яшаш ҳудудлари, инфратузилма ва ижтимоий муассасаларни қамраб олди.  

Тиббий хизматлар маълум қилишича, шифохоналарда жиддий зўриқиш кузатилмоқда ва жабрланганларни қутқариш учун дори-дармонлар етишмаяпти.  

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Ғазо секторидаги ҳужумлар ҳақида қуйидагича изоҳ берди:  

"Бу даҳшатли вазият дарҳол тўхтатилиши керак. Биз барча таъсир кўрсата оладиган томонларни тинчликка эришиш учун бор кучини сафарбар этишга чақирамиз."

Бундан аввал, Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Лемми ҳам Ғазодаги айни вазиятни кескин қоралаб, “бу халқаро ҳуқуқнинг бузилиши,” дея таъкидлаган эди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.