17.02.2025 15:15
324

Ғазо секторида: куннинг энг муҳим воқеалари

Ғазода ўт очишни тўхтатиш келишувининг 30-куни. Босқинчилар Рафаҳда гуманитар ёрдам олиб кетаётган полициячиларга қарата ўт очди. 3 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 47271 киши шаҳид бўлди.

▪️Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Сектордаги шифохоналар ўткир кислород танқислигидан азият чекмоқда, беморларнинг ҳаёти хавф остида.

▪️Ғазо ҳукумати: Сўнгги икки кун ичида секторга кирган ёрдам юк машиналари кутилган рақамнинг 30% дан ошмади.

▪️Шифа касалхонаси директори: Ишғол тўғридан-тўғри қотилликларни тўхтатди, лекин билвосита қотилликлар давом этмоқда.

▪️Нетаняху вайроналарни тозалаш учун Ғазога мобил уйлар ва оғир техника етказиб беришдан бош тортиб, келишувни бузди.

▪️Босқинчилар Офер қамоқхонасидаги маҳбуслар камераларига бостириб кириб, уларни шафқатсиз қийноқларга солишган.

▪️Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Женин лагерини 27 кунлик қамалда ишғолчилар 470 та уйни вайрон қилди, 20 мингдан ортиқ фаластинликни қувиб чиқарди. Охирги 24 соат ичида 20 дан ортиқ киши, жумладан, мактаб ўқувчилари жабрланган.

▪️Ҳизбуллоҳ Бош котиби: Нетаняху инсоният геноцидини амалга ошира олмаганидан кейин Трампнинг Фаластин ҳақидаги позицияси сиёсий геноциддир.

▪️Испания бош вазири: Биз Трампга фаластинликларни Ғазодан чиқариб юборишига рухсат бермаймиз. Ҳеч бир кўчмас мулк шартномаси Ғазо сектори гувоҳи бўлган ёвузлик, шармандалик ва инсониятга қарши жиноятларни яшира олмайди.

▪️Ҳинд Ражаб жамғармаси Бельгияга ташрифи олдидан Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар устидан ХҚМга шикоят қилди.

▪️КФС ва Пизза тармоқлари Ғазодаги уруш пайтидаги бойкот туфайли Туркиядаги 500 та филиалини ёпди.

▪️Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Исроил босқинчилари Ливан жанубидаги Ҳула шаҳридан икки фельдшерни ўғирлаб кетишди. Худди шу шаҳарда босқинчилар ёш қизни ўлдиришди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.