15.02.2025 06:30
687

Ғарб брендларига бойкот: ресторанлар ва корпорацияларнинг даромади кескин камаймоқда

Мусулмон мамлакатларида Ғарб брендларига қарши бойкот уларнинг даромадларини кескин камайтирмоқда. Истеъмолчилар Исроилни қўллаб-қувватлаганликда гумон қилинган компаниялар маҳсулотларидан воз кечмоқда.

Энг катта зарар кўрган компаниялардан бири Americana Restaurants бўлди. 2024 йилда унинг фойдаси 39% га камайиб, 158,8 миллион долларни ташкил қилди. Яқин Шарқ ва Осиёдаги истеъмолчилар ушбу компания таркибига кирувчи ресторанларга бормай қўйишган.

Таъкидланишича, истеъмолчилар Coca-Cola, KFC, Starbucks, Mondelez ва Pizza Hut каби брендларни ҳам бойкот қилмоқда.

Ижтимоий тармоқлар ва фаол ташкилотлар Ғазодаги урушни тугатиш учун Исроилга босим ўтказиш мақсадида бу брендларнинг маҳсулотларидан воз кечишга чақирмоқда.

Americana Restaurants ҳисоботида БААда янги ресторанларнинг очилиши ва корпоратив солиқлар сабабли амортизация ортиши қайд этилган. Аммо, таҳлилчиларга кўра, бойкот компания даромадларининг пасайишида асосий омил бўлиб қолмоқда.

Мутахассислар бу бойкотни сўнгги йиллардаги энг йирик иқтисодий қаршилик ҳаракати деб баҳолашмоқда. Бу трансмиллий корпорацияларга жиддий молиявий йўқотишлар келтириши кутилмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.