Манес Надел

Франция ўрта мактаб ўқувчилари касаба уюшмаси вице-президенти Манес Надел 5 май, якшанба куни BFMTV телеканалида фаластинликларни қўллаб-қувватлаш мақсадида шу душанба куни "бир неча ўнлаб" муассасалар блокланишини маълум қилди, дея хабар бермоқда Yeni Şafak.

У барча юқори синф ўқувчиларини чоралар кўришга чақирди. "Асирларни озод қилишга имкон яратувчи ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувга эришилиши керак. Қуроллар овозини ўчиришга мажбурлаш ва халқаро ҳуқуқ биринчи ўринга чиқиши шарт. Эртадан бошлаб ўз ўрта мактабларингизга киришни тўсиб қўйинг", - дея баёнот берди у.

Мамлакат президенти Эммануэл Макрон бу воқеадан унчалик ҳам илҳомланмади, унинг ўрта мактаб ўқувчиларининг қарори ҳақидаги сўзлари:

[Мен бу тўсқинликларни] энг қатъий равишда [қоралайман]. Баҳс-мунозаралар бўлишини ёқлайман. Аммо ўқув муассасасини у ёки бу сиёсатни амалга оширишга мажбурлаш ва киришни тўсиб қўйиш, бошқа ўқувчиларни улар яҳудий бўлганлари учун маърузалар залига киришини тақиқлаш, бу – республика эмас. Бу ўзаро ҳурмат, бағрикенглик, антиметизм ва ирқчиликни қоралаш эмас”, - деди у.

Мавзуга алоқадор