22.01.2025 12:45

Франция Башар Асадни ҳибсга олишга ордер берди

Франция Суриянинг ҳокимиятдан ағдарилган президенти Башар Асадни ҳибсга олишга ордер берди, деб ёзмоқда “Анадолу”.  

Суриянинг собиқ раҳбари уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар, қотилликларга шерикликда ва армия томонидан тинч аҳолига қарши қасддан ҳужум уюштирганликда айбланмоқда.

“Франция адлия тизими Башар Асадни ҳибсга олишга ордер берди. Седная қамоқхонасида мен гувоҳ бўлган режим жиноятлари жазосиз қолмаслиги керак. Франция сурияликлар учун адолатга эришиш учун саъй-ҳаракатларини сафарбар қилмоқда”, - деди Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноел Баррот.  

Барро ва унинг немис ҳамкасби Анналена Баербок 2025 йил 3 январда Сурияга ташрифи чоғида Седная қамоқхонасига ташриф буюришганди.  

Прокурор ушбу ордерни 2017 йилда Сурияда асли суриялик бўлган Франция фуқаросининг ўлдирилиши бўйича тергов доирасида сўраган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.