Рафаҳда мина портлаши оқибатида бир неча исроиллик аскар ҳалок бўлгани ва яралангани маълум қилинди.

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатининг ҳарбий қаноти Иззаддин ал-Қассам бригадалари ва Исломий жиҳод ҳаракатининг ҳарбий қаноти Ал-Қудс бригадалари мавзу юзасидан ёзма баёнот берди.

Баёнотда 14 май, сешанба куни Фаластин гуруҳлари Ғазо секторининг жанубидаги Рафаҳ ва Жебалия қочқинлар лагерининг шарқида ҳамда Ғазо шаҳрининг Зайтун ҳудудида Исроил армияси билан шиддатли тўқнашувга киришгани қайд этилган.

Тўқнашувлар чоғида Исроил армиясининг 14 та танки, тўртта бульдозери ва учта ҳарбий машинасига зарба берилган.

Баёнотда, Рафаҳ туннелига кираверишда минанинг портлаши оқибатида бир неча Исроил аскари ҳалок бўлганига урғу берилган.

Бундан ташқари, Рафаҳдаги уй яқинида мина портлаши оқибатида бинода бўлган исроиллик командолар ҳалок бўлди ва яраланди.

Мавзуга алоқадор