12.07.2024 11:30

Европа аҳолиси муҳожир ва қочқинлар ҳисобига кўпаймоқда

Ўлимлар сони туғилишлар сонидан ошиб кетган Европа Иттифоқи мамлакатлари аҳолиси 2023 йилда миграция ҳисобига кўпайди. Ўтган йил давомида умумий аҳоли сони 447,6 миллиондан 449,2 миллион кишига ошган. Буни Европа Иттифоқининг пайшанба куни эълон қилинган маълумотлари тасдиқламоқда.

Eurostat маълумотларига кўра, Европа Иттифоқининг 20 та давлатида аҳоли сони камайган, еттита давлатда эса кўпайган. Аҳоли сонининг энг кўп камайиши Италияда (-179 419 киши), энг кўп ўсиши Германияда (1,12 миллион киши) қайд этилган.

Европада 2012 йилдан буён туғилиш даражаси салбий ёки турғун ҳолатда давом этиб келаётган эди. COVID-19 пандемияси таъсири туфайли 2020 ва 2021 йилларда пасайиш кузатилган бўлса, кейинги икки йилда кўпаймоқда.

Миграция, жумладан, Россия босқинидан қочган украиналик қочқинларни ҳам ўз ичига олади, дейилади Eurostat баёнотида. 2023 йил март ойи ҳолатига кўра, Украинадан 4 миллионга яқин одам ЕИдан вақтинчалик бошпана сўраб мурожаат қилган.

Кўпгина Европа давлатлари умр кўриш давомийлиги ошиши сабабли аҳолининг қаришини бошдан кечирмоқда.

 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.