16.12.2023 12:43
Эронда “Моссад” разведка хизмати жосуси экани айтилган шахс қатл этилди
Эроннинг IRNA давлат ахборот агентлиги жануби-шарқидаги Систон ва Балужистон вилоятида бир кишини Исроилнинг “Моссад” разведка бошқармасига жосуслик қилганликда айблаб, қатл этилганини билдирди.
Хабарга кўра, номаълум шахс бугун эрталаб
“маҳфий маълумотларни билиб туриб тўплагани” ва уни хорижий разведка
хизматларига, хусусан Исроил жосуслик хизматига бергани учун қатл этилган.
Ушбу шахс “мамлакатдаги тартибни бузиш ҳамда Ислом Республикасига
қарши бўлган гуруҳлар ва ташкилотлар фойдасига тарғибот олиб бориш мақсадида”
разведка маълумотларини тўплаганликда айбланган ва судланган.
Ўлим
ҳукми Зоҳидон қамоқхонасида ижро этилган.