11.06.2025 07:30
127

Эронда итларни кўчада сайр қилдириш тақиқланди

Эрон ҳукумати итларни кўчада сайр қилдириб юриш тақиқланган шаҳарлар рўйхатини кенгайтирмоқда. Бундай тақиқ аллақачон мамлакатнинг камида 18 та шаҳрида жорий этилган.

Қайд этилишича, 2019 йилдаёқ Теҳронда итларни сайр қилдириш ва ҳатто уларни шахсий транспортда ташиш тақиқи жорий этилганди. Бунга бўйсунмаганлар жаримага тортилади, айрим шаҳарларда эса ит ташилган автомобил мусодара қилинади.

Шунга қарамай, Эронда итларни сайр қилдиришни тақиқлайдиган умумий миллий қонун йўқ. Ҳукумат ўз фармонларида Жиноят кодекси ва мамлакат Конституциясининг турли моддаларига, жумладан, жамоатчилик ахлоқи, аҳоли саломатлигига таҳдид ва бошқаларга зарар етказишга оид моддаларга ҳавола беряпти.

Маълумот учун, 1979 йилги Ислом инқилобидан бери Эронда итлар расман нопок ҳайвонлар ҳисобланиб, Ғарб таъсирининг рамзи сифатида қабул қилинган. 2010 йилдан бошлаб мамлакатда уй ҳайвонлари маҳсулотларини реклама қилиш тақиқланган, 2014 йилда эса депутатлар ҳатто итини сайрга олиб чиққанлар учун жарима ва оммавий калтаклашни жорий этишни таклиф қилишган, бироқ ўша пайтда қонун лойиҳаси қабул қилинмаган эди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.