30.09.2025 16:38
165

Эрон Саудия Арабистони ва Покистон ўртасида тузилган мудофаа пактига қўшилмоқчи

Эрон олий раҳнамосининг бош ҳарбий маслаҳатчиси генерал-лейтенант Яҳё Раҳим Сафавий форс давлати ҳам Саудия Арабистони ва Покистон ўртасида тузилган мудофаа пактига қўшилиши кераклигини билдирди.

«Биз ушбу шартномани ижобий баҳолаймиз. Покистон бошқа давлатлар ҳам унга қўшилиши мумкинлигини айтди ва мен Эронни ҳам ушбу битим иштирокчиси бўлишга чақираман. Эрон, Саудия Арабистони, Покистон ва Ироқ биргаликда коллектив шартнома имзолаши мумкин. Агар Саудия ва Покистон бундай келишувни АҚШ розилигисиз имзоламаса ҳам, биз минтақавий давлат сифатида ўз истагимизни маълум қилишимиз керак», деган Сафавий.

Маълумот учун, Саудия Арабистони ва Покистон ўртасида 17 сентябрда имзоланган шартнома икки давлатдан бирига қилинган ҳар қандай тажовузга биргаликда жавоб қайтаришни назарда тутади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.