Эрон пойтахти Теҳронда ҲАМАС сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилиши ортидан минтақада кескинлик кучаймоқда. Эрон давлат телевидениеси томонидан қилинган баёнотда “Дунё яқин соатларда жуда муҳим ўзгаришларга гувоҳ бўлади”, деган жумлалардан фойдаланилди. Эрон Ташқи ишлар вазирлиги маслаҳатчиси Сейид Муҳаммед Маранди Инқилоб Қўриқчилари қўшинига тегишли ракета суратини ижтимоий тармоқдаги саҳифасида баҳам кўриб, “Тарк этинг. Келяпти", деди.

Бошқа томондан, Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий уруш ваколатларини президент Пезешкиянга топшириш ҳақидаги фармонни тасдиқлаб, ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида "Сионистик режим тугади" деган ёзувни ўз ичига олган ўтган йилги постни жойлаштирди.

ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания Эрон президенти Масуд Пезешкияннинг қасамёд маросимида қатнашиш учун Теҳронга борганида ўлдирилди. Ҳужум ортидан Инқилоб Қўриқчилари қўшини "Шубҳасиз, Эрон ва қаршилик фронти Исроил режимининг бу жиноятига қаттиқ ва оғриқли жавоб беради", деган баёнотни эълон қилди.

Мавзуга алоқадор