25.09.2025 10:42
204
Эрон агентлари исроил ядровий объектига кириб боргани айтилмоқда
Эрон махсус хизматлари ходимлари исроилдаги ядровий объекти ҳудудига кириб боришга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Эрон разведка идораси раҳбари Исмоил Хотиб маълум қилди, деб хабар беради CNN телеканали.
Унинг таъкидлашича, махфий ядровий объектга кириш Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси ходимлари амалга оширган энг мураккаб операциялардан бири бўлган. Хотибнинг қўшимча қилишича, форс давлати разведкаси тўлиқ маълумотлар пакетини қўлга киритган — бунинг ичида деярли 200 нафар исроиллик ҳарбий эксперт ва ядро олимлари ҳақидаги шахсий маълумотлар, шунингдек улар билан боғлиқ лойиҳалар ҳам мавжуд.
Бундан ташқари, Эрон махсус хизматлари Исроилнинг иккиламчи мақсадда фаолият юритадиган махфий ҳарбий объектлари ҳақида аниқ маълумотларга эга бўлди, дейилади бу ҳақдаги хабарда.