22.11.2024 06:54
ЕИ давлатлари Нетаняхуни ҳибсга олиш қарорини қўллаб-қувватламоқда
Европа Иттифоқининг аксарият давлатлари Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхуни ҳибсга олиш учун ордер берилиши муносабати билан Халқаро жиноий судни қўллаб-қувватламоқда. Европа Иттифоқи олий вакили, Нидерландия, Италия, Британия, Норвегия, Швеция, Ирландия ва Швейцария аллақачон Гаага суди қарорига амал қилинишини билдирди.
Нидерландия ва Швейцария ташқи ишлар вазирлари Нетаняху ўз мамлакатларига ташриф буюрган тақдирда, уни ҳибсга олишларини тасдиқладилар. Франция Ташқи ишлар вазирлиги Нетаняхунинг ҳибсга олингани ҳақидаги саволларга жавоб бермади.
Италия Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху мамлакатга келса, уни ҳибсга олишга мажбур бўлади, деди Мудофаа вазири Гидо Кросетто Халқаро жиноий суд ҳибсга олишга ордер берганидан кейин.
Австрия ташқи ишлар вазири Александр Шалленберг эса Исроил раҳбарини ҳибсга олиш ордерини танқид қилиб, уни "тушуниб бўлмайдиган" ва "суд нуфузига путур етказувчи" деб атади, аммо Австрия ҳибсга олиш ордерларини бажариши шартлиги, чунки "халқаро ҳуқуқ" бўйича музокаралар олиб борилмаслиги ҳамда ҳамма жойда ва ҳар доим амал қилинишини айтди.
Ирландия бош вазири Саймон Харрис ордерларни "ўта муҳим қадам" деб атади ва Ирландия Халқаро жиноят суди ролини ҳурмат қилишини, унга ўз вазифасини бажаришда ёрдам бера оладиган ҳар қандай давлат буни "шошилинч равишда" бажариши кераклигини қўшимча қилди.
Британ матбуотининг хабар беришича, Британия Халқаро Жиноят Судининг Бинямин Нетаняху мамлакатга ташриф буюрган тақдирда ҳибсга олиш ҳақидаги ҳар қандай сўровига рози бўлиши мумкин, гарчи Даунинг-стрит бу саволни тўғридан-тўғри тасдиқлашдан бош тортган бўлса ҳам.
Оқ Сарой Халқаро жиноят судининг Нетаняху ва Галлантни ҳибсга олиш ҳақидаги қарори рад этилишини маълум қилди.