21.11.2024 16:44
Халқаро жиноят суди Нетаняхуни ҳибсга олиш учун ордер берди
Халқаро жиноят суди Исроил ҳукумат раҳбари Бинямин Нетаняху ва собиы мудофаа вазири Йоав Галлантни Ғазо секторида геноцид амалга ошираётгани учун ҳибсга олишга ордер берди.
“Халқаро жиноий жиноий ишнинг дастлабки тергов палатаси камида 2023 йил 8 октябрдан 2024 йилнинг 20 майигача содир этилган инсониятга қарши жиноятлар ва ҳарбий жиноятлар учун ҳибсга олиш тўғрисида <...> ордер берди”, — дейилади ҳужжатда.
Халқаро жиноят суди Тел-Авивнинг важларини рад этди.
“Исроил томонидан Халқаро жиноят суди юрисдикцияси қабул қилиниши шарт эмас, чунки суд ўз юрисдикциясини аввалги таркибда I Судолди палата томонидан белгиланган Фаластиннинг ҳудудий юрисдикцияси асосида амалга ошириши мумкин [...] Бундан ташқари, давлат ҳибсга олишга ордер берилгунга қадар 19-модданинг 2-қисми бўйича суд юрисдикциясига эътироз билдиришга ҳақли эмас”, — дейилади ҳужжатда.
Исроил бош вазири девони маслаҳатчиси Дмитрий Генделман вазиятни шарҳлар экан, Халқаро жиноят суди қарори Исроилни изоляция қилиш кампаниясига ҳисса қўшиши ва яҳудий давлатига қарши террорчилик ҳужумларини осонлаштиришини таъкидлади. Суд шу тариқа "Эрон режими томонидан бошланган минтақавий уруш" тарафини олди, деди спикер.
Прокурор Карим Хон Нетаняху ва Галлантни ҳибсга олиш учун ордер бериш ҳақидаги аризани ўтган йилнинг май ойида Халқаро жиноят судининг Судолди палатасига топширган эди. У ўз баёнотида 2023 йил октябрь ойида Ғазо секторида бошланган ҳарбий кампания давомида уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар учун сиёсатчилар масъул эканини таъкидлади. Исроил бу айбловларни рад этиб, Халқаро жиноят суди билан ҳамкорлик қилишдан бош тортди.
Халқаро жиноят суди, шунингдек, Ал-Қассам бригадалари бош қўмондони Муҳаммад Даифни ҳам ҳибсга олишга қарор чиқарган.