04.05.2025 13:02
41

Дунёда ОАВ эркинлиги тарихий паст даражага тушди

«Чегара билмас мухбирлар» томонидан чоп этилган рейтингда «Дунё бўйлаб сўз эркинлиги энг паст даражага етгани» маълум қилинди. 


Рейтингга кўра, 180 мамлакат ва ҳудуддан 90 тасида оммавий ахборот воситалари ходимларининг аҳволи «қийин» ёки «жуда жиддий» деб тан олинган. 


Хавфсизлик муҳитининг беқарорлиги ва авторитаризмнинг кучайиши билан бир қаторда, иқтисодий босим ҳам асосий сабаб бўлиб қолмоқда. 


Рейтинг муаллифларининг таъкидлашича, бугунги кунда бутун дунё бўйлаб таҳририятлар тобора мустақиллик ва иқтисодий омон қолиш истаги ўртасида танлов қилишга мажбур бўлмоқда.


Ташкилот ижрочи директори Аня Остерхаус оммавий ахборот воситалари молиявий қийин аҳволга тушиб қолса, ёлғон маълумотлар, дезинформация ва тарғиботни фош этолмай қолишидан хавотир билдирган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.