22.12.2023 02:37

Чехия пойтахтида санъат коллежи талабаси 15 кишини отиб ўлдирди

Чехия полицияси кеча, пайшанба куни қуролланган шахс пойтахт Прагадаги университет биносида ўт очгани ва 15 дан ортиқ одамни ўлдирганини маълум қилди, дея хабарбермоқда Al Jazeera. Ҳужумда яна 24 киши жароҳатланган.

Ҳодиса Праганинг тарихий марказидаги Ян Плаш майдонида, Карлова университетининг санъат факультетида содир бўлган.

Anadolu маҳаллий матбуотга таяниб, унинг 1999 йилда туғилган, санъат факультети талабаси Давид Козак эканини хабар қилди.

Журналистлар учун ўтказилган ўша брифингда Чехия ички ишлар вазири Вит Ракушан воқеанинг халқаро терроризм билан боғлиқлигига ишора йўқлигини маълум қилди, дея хабар берди Синьхуа.

Чехия ички ишлар вазири Милан Ёванич ҳужумчининг ўлимини тасдиқлади ва қотиллик сабаблари ҳозирча номаълум эканини таъкидлади.

Мамлакат полицияси раҳбари Мартин Вондрасек ҳужумчининг катта эҳтимол билан воқеа содир этишдан олдин факультетдаги анжуманда қатнашишни режалаштирган ўз отасини ҳам ўлдирганини айтди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.