07.05.2025 17:25
46
Чеченистонда Қуръондан дарс бериш ҳуқуқига эга бўлганлар сони қарийб мингга етди
Россиянинг Чеченистон Республикасида Қуръонни ўқитиш ҳуқуқига эга бўлганлар сони қарийб минг нафарга етди. Бу ҳақда Республика мусулмонлари диний бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, охирги бор 94 нафар устозлик курслари битирувчилари нафақат назария ва амалиёт, балки ақида дарсларини ҳам муваффақиятли тамомлаб, махсус сертификатларга эга бўлишган. Шу тариқа бундай сертификатга эга бўлганларнинг умумий сони 977 нафарга етган.
Янги Қуръон ўқитувчиларини Чеченистон муфтийси Салоҳ Мажиев шахсан табриклаган. Муфтият бу ютуқни Чеченистон Республикасида диний таълим соҳасида олиб борилаётган ишларнинг натижаси сифатида баҳолаган.