Британияда мусулмонлар кўпроқ хайрия қилиши маълум бўлди
Blue State халқаро маслаҳат (консалтинг) ширкати 10 апрель куни “Британиялик мусулмонларнинг хайрия хатти-ҳаракатлари” номли ҳисоботини чоп этди. Тадқиқот учун жами 2010 киши билан суҳбат ўтказилди, улардан 1003 нафари мусулмонлар эди.
Маълумотларга кўра, сўнгги 12 ой давомида мусулмонлар ўртача
708 фунт стерлинг (880 доллар) хайрия қилган бўлса, бошқа динга мансуб британияликларда бу
кўрсаткич 165 фунт стерлинг (205 доллар)ни ташкил қилган.
Сўровда
мусулмонлар закотни хайрия ва дунёвий ташкилотларга мос равишда 61 ва 14 фоиз
эҳсон қилишини аниқлади. Бундан ташқари, 2023 йилда мусулмонларнинг 17 фоизи
кўнгилли бўлган бўлса, мамлакат миқёсида бу кўрсаткич ўртача 11 фоизни ташкил
этган. Шунингдек, мусулмонлар жамоат ташкилотлари ва маблағ йиғиш тадбирларида ҳам
фаол равишда қатнашадилар.
Ҳисоботда
таъкидланишича, ўтган йил давомида мусулмонларнинг 85 фоизи халқаро миқёсда
садақа берган, миллий даражада бу рақам ўртача 48 фоизни ташкил этади.
ританиядаги
тўрт мусулмондан уч нафари Исроил ишғоли остида очликдан азоб чекаётган
Ғазодаги фаластинликларни қўллаб-қувватлаш учун хайрия қилган. 67 фоиз келажакда
ўз ҳиссасини қўшишни давом эттириш ниятини билдирди.
Мамлакатда
ҳукм сураётган иқтисодий инқирозга қарамай, мусулмонларнинг 49 фоизи кейинги 12
ой ичида хайрия маблағларини кўпайтиришга тайёр.