29.05.2024 16:10
Британия китоб ярмаркаси сионист ҳомийсидан воз кечди
Буюк Британиянинг Уэллс шаҳрида бўлиб ўтаётган HAY адабиёт фестивали ўзининг бош сионист ҳомийси Бейли Гиффорддан воз кечди. Бунга фестивалда чиқиши режалаштирилган муаллифлар ва маърузачиларнинг оммавий равишда иштирок этишдан бош тортгани сабаб бўлган.
Хонанда Шарлотта Черч ва комедиячи Ниш Кумар фестивалда қатнашмаган. Уларнинг айтишича, шу орқали Фаластин халқи билан бирдамлик ва санъат цензурасига қарши норозилигини намоён қилган. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.
Fossil Free Books гуруҳи Гиффорддан ўз активларини "босқин, апартеид ва геноциддан фойда оладиган" компаниялардан ажратишни талаб қилди. Бу талабга 700 дан ортиқ ёзувчи ва ноширлар имзо чекди.
HAY Адабиёт фестивали ташкилотчиси Жулие Финч ҳомийлик шартномасини "фаолларнинг талаблари ва номақбул муаллифларга нисбатан босим остида" тугатаётганини айтди.
“Бизнинг устувор вазифамиз муаллифларимиз ва китобхонларимиздир. Энг муҳими, биз сўз эркинлиги ва турли фикрларни эшитиш мумкин бўлган эркин мунозара учун майдонни сақлашимиз керак», - деди у.
Фестивалнинг мустақиллигини сақлаб қолиш учун унинг ташкилотчилари ҳомийликни алмаштиришга қарор қилишди.