03.06.2024 15:30

Англиядаги мусиқа фестивали ижрочилари сионист ҳомий туфайли қатнашишдан бош тортмоқда

СМАТ тахаллуси билан танилган ирландиялик қўшиқчи Сиара Мэри Элис Томпсон Англиянинг Саффолк шаҳрида бўлиб ўтадиган Latitude Festival мусиқа фестивалига Исроилнинг Barclays банки ҳомийлик қилаётгани сабабли иштирок этиш тўғрисидаги аризасини қайтариб олди. 

Унинг бундай қарорга келишига Исроилнинг Barclays ҳарбий саноат банки фестивал бош ҳомийси экани сабаб бўлди, деб ёзади The Independent.

“Мусиқа соҳасидаги қимматли асарларимнинг зўравонлик билан булғанишига йўл қўймайман. Шунинг учун мен аризамни расман қайтариб оламан”, деди у.

Унинг ҳаракати ижрочилар томонидан амалга оширилган ВВВ (Bands Boycott Barclays – гуруҳларнинг Barclays`га бойкоти) флеш-мобининг бир қисмига айланди.

Сиара Мэри Элис Томпсон билан бирга Жоржия Рут ҳам иштирок этишдан бош тортди. Мухлисларга мурожаат қилар экан, ўзининг бу ҳаракатида бош ҳомийси, исроиллик Бейли Гиффорд ўрнига краудфандинг орқали маблағ йиғиш йўлини танлаган Hay китоб фестивалидан илҳомланганини айтди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.