02.10.2025 12:07
147

Босқинчи исроилнинг барча дипломатлари Колумбиядан чиқариб юборилди

Колумбия президенти Густаво Петро гуманитар миссия билан Ғазога йўл олган "Глобал Сумуд" флотилиясидаги икки колумбиялик аёлнинг ҳибсга олиниши ортидан мамлакатдан барча исроиллик дипломатларни чиқариб юборди.

Петро тинчлик миссияси аъзоларининг ҳибсга олиниши “халқаро ҳуқуқ ва Женева конвенцияларининг бузилиши” эканини айтиб, исроилдан фуқароларини “зудлик билан озод қилиш”ни талаб қилган.

Олдинроқ, Колумбия президенти БМТ минбарида туриб геноцидга рози бўлмайдиган давлатлар кучли армия тузиши кераклигини, Ғазодаги қирғинни тўхтатишга дипломатиянинг кучи етмаётганини таъкидлаганди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.