01.10.2025 07:05
598

Босқинчи исроил ўзининг ижобий имижини яратиш учун 6 млн долларлик лойиҳасини бошлади

Сионист ҳукумат америкаликлар орасида ўзининг ижобий имижини шакллантириш ва ChatGPT каби сунъий интеллект моделларига таъсир ўтказиш мақсадида Американинг Clock Tower X LLC фирмаси билан 6 миллион долларлик шартнома имзолади.

Унга кўра, компания TikTok, Instagram ва YouTube каби платформалар учун Z авлодига мўлжалланган контент ишлаб чиқаради. Бу контент ойига камида 50 миллион марта кўрилиши керак. Бундан ташқари, фирма MarketBrew сунъий интеллект платформаси орқали Google ва Bing қидирув тизимларида босқинчи исроил пропагандаси бўлган материалларни юқори ўринларга олиб чиқиш билан ҳам шуғулланади.

Лойиҳага АҚШ президенти Дональд Трампнинг маслаҳатчиси ва 2016 йилги сайлов кампанияси раҳбарларидан бири бўлган Бред Парскейл бошчилик қилмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.