29.03.2025 16:26
Босқинчи исроил Рафаҳни бомбаламоқда
исроил ҳарбий авиацияси Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрига ҳаво ҳужуми уюштирди. WAFA агентлиги хабарига кўра, ҳужум оқибатида бир фаластинлик ҳалок бўлиб, яна бир неча киши яраланган.
Шунингдек, Хон Юнус шаҳри шарқида жойлашган Абесан ал-Кабира қишлоғига исроил армияси томонидан кучли ўқ ёғдирилган. Ғазо шаҳрининг Ат-Туффаҳ тумани эса артиллерия зарбасига учраган.
Сионистлар фақат гаровдагилар озод этилиши давом этса, вақтинчалик сулҳ тузишга тайёр эканини айтмоқда. Бу таклифни АҚШ махсус вакили Стив Уиткофф ҳам қўллаб-қувватлаган.