26.03.2025 12:12

Куба президенти исроилнинг Ғазо секторига қаратилган ҳужумларини қоралади

Исроил АҚШнинг қўллаб-қувватлаши остида Ғазо секторидаги фаластинликларни йўқ қилишга уринишини давом эттирмоқда. Бу ҳақда Куба Президенти Мигел Диас-Канел ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди.


Куба етакчиси ушбу баёноти билан бирга Ғазони тарк этишга мажбур бўлган маҳаллий аҳоли суратларини ҳам эълон қилди. Унинг таъкидлашича, исроил АҚШнинг тўлиқ розилиги билан фаластинликларни оммавий қирғин қилишда давом этмоқда ва бу жараёнда халқаро гуманитар ҳуқуқ қоидаларини бузиб, касалхоналар, қочқинлар лагерлари ҳамда БМТ обектларига зарба бермоқда.


Диас-Канел 19 март куни, исроил келишувларни бузган ҳолда Ғазога кенг кўламли ҳужумлар уюштирганда ҳам АҚШни танқид остига олган эди. 


“АҚШ ҳукумати тўлиқ қўллаб-қувватлаган ҳолда Исроил Ғазони бомбардимон қилишни қайта бошлади. Уларнинг мақсади – фаластин халқини ҳар қандай йўл билан, тобора ошиб бораётган шафқацизлик билан йўқ қилиш. Бу геноцид жазоланишсиз қолмаслиги керак”, деб ёзган эди у.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.