20.08.2025 17:16
46

Босқинчи исроил Ғазога ҳужум қилиш учун юз мингдан ортиқ аскарини жалб қилмоқчи

исроил мудофаа вазири Исраэль Кац Ғазо шаҳрига ҳужум режасини маъқуллади. "Гидеон аравалари" деб номланган операцияни ўтказиш учун яна 60 мингга яқин захирадаги аскар жалб қилиниши кутилмоқда. ЦАХАЛнинг хабар беришича, 20 август куни эрталаб "резервчиларни чақириш бўйича буйруқ берилган".

Times of Israel нашрининг ёзишича, чақирув бир неча босқичда амалга оширилади. Уларнинг аксарияти – тахминан 40−50 минг нафари – 2 сентябрь куни хизматга келиши керак. Чақирувларнинг навбатдаги тўлқини ноябрь-декабрь ойларида, учинчиси эса 2026 йилнинг февраль-март ойларида бўлиб ўтади.

ЦАХАЛ, шунингдек, ҳозирда хизмат қилаётган 20 мингга яқин захирадаги ҳарбий хизматчи учун резерв хизмат муддатини яна 30−40 кунга узайтираётганини маълум қилди. Бу ҳужум пайтида бир вақтнинг ўзида хизмат қилаётган захирадаги ҳарбийларнинг умумий сонини тахминан 130 000 нафарга етказади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.