Бомбалар остидаги Ғазо: 137‑куннинг асосий воқеалари
Исроил томонидан Ғазо секторида қатлиом бошланганига 137 кун бўлди. Ўтган куннинг асосий воқеалари дайжести.
▪️ Кун
давомида босқинчилар
томонидан 9 маротаба
оммавий қотиллик содир этилди, бунинг натижасида 107 киши ҳалок бўлди, 145 киши тан жароҳати
олди.
▪️ Исроилнинг
Ғазога ҳужумлари бошланганидан буён 29 092 киши геноцид қурбони бўлди, 69 028
турли даражада тан жароҳатлари олди.
▪️ БМТ:
Биз хабарлардан ҳайратдамиз. Фаластинлик аёллар ва маҳбус қизлар жинсий тажовузлар,
зўрлаш ва зўравонликнинг кўплаб шаклларига дучор бўлаётгани ҳақидаги тасдиқни
олдик.
▪️ Иззаддин
ал-Қассам бригадалари 15 аскардан иборат отрядга ҳужум қилишди.
▪️ Босқинчилар
кучли очарчилик ҳукм сураётган Ғазо шаҳри ғарбида гуманитар ёрдам кутаётган
одамларга қарата ўқ узди, кўплаб инсонлар ҳаётдан кўз юмди.
▪️ Яман
қуролли кучларининг кемага қарши ракеталарининг кемага муваффақиятли ҳужумидан
сўнг чўкаётган Британиянинг Rubymar кемаси видеоси эълон қилинди. Жибути
порти маъмурияти кема экипажини қутқаришга муваффақ бўлганини маълум қилди.
▪️ Ғазо
марказида босқинчилар ҳарбий рейдларни кучайтириш ва маҳаллий аҳоли ҳаракатини
назорат қилиш мақсадида шимолни Фаластин ҳудудининг жанубидан ажратиш учун йўлак қурмоқда.
▪️ Бельгия ТИВ: Европа Иттифоқининг 26
давлати Исроилдан Рафахда
операция ўтказмасликни талаб қилмоқда.
▪️ Босқинчилар
Ливан жанубидаги Сидон шаҳрига ҳужум қилди, 14 нафар тинч аҳоли яраланди.