Бомбалар остидаги Ғазо: 136‑куннинг асосий воқеалари
Исроил томонидан Ғазо секторида қатлиом бошланганига 136 кун бўлди. Ўтган куннинг асосий воқеалари дайжести.
▪️ 24 соат давомида босқинчилар Ғазо секторидаги 29 та уйни
бомбалади, натижада 127 киши ҳалок бўлди, 205 киши жароҳатланди. Уларнинг 90
фоизи болалар ва аёллардир.
▪️ 7 октябрда бошланган Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок
бўлганларнинг сони 28 985 нафарга, жароҳатланганлар эса 68 883 нафарга
етди.
▪️ Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Босқинчилар ҳали ҳам кўп
сонли тиббиёт ходимлари, беморлар ва кўчирилганларни Нассаеп касалхонасининг
туғруқ бўлимида ушлаб, оғир ва ғайриинсоний шароитларда сўроқ қилишмоқда.
▪️ Ғарбий Соҳилда босқинчилар Фаластиннинг Женин, Рамаллаҳ,
Наблус ва Хеврон шаҳарларига катта вайронагарчилик билан бостириб кирди.
Қуддусда босқинчилар оммавий ҳибсга олиш кампаниясини бошлаб юборди, бу
кампания давомида ёшларни Рамазон ойида Ал-Ақсо масжидига бормаслик
мажбуриятини имзолашга мажбурламоқда.
▪️ Исроилнинг Haarezt газетаси миллий
хавфсизлик вазири Бен-Гвир ва унинг идораси амалдорлари октябрь ойидан буён фуқароларга
қурол олиб юришга 14 минг дона лицензия берганини маълум қилди. Мамлакатда
қурол устидан назорат издан чиққан.
Исроил армияси 202-парашют-десант бригадасидан 20 ёшли Симон
Шломовнинг Ғазо жанубидаги жангларда ўлганини билдирди. Шундай қилиб, эксклавга
қуруқликдан ҳужум бошланганидан буён 236, 7 октябрдан буён 574 та Исроил
ҳарбийсининг ўлгани расман тан олинди.
▪️ Хусийлар Яман ғарбидаги Моха шаҳри қирғоқларидаги Баб
ал-Манда бўғозида Британия кемасига ҳужум қилди. Кема шикастланган.
▪️ Ҳизбуллоҳ Эвин Менахем аҳоли пунктида исроиллик
босқинчилар гуруҳига ҳужум қилди. Ўлганлар ва яраланганлар бор.
▪️ ҲАМАС: Нетаньяхунинг миллий хавфсизлик вазири Бен
Гвирнинг Рамазон ойида фаластинликларни Ал-Ақсо масжидига киришини тақиқлаш
таклифини қабул қилиши босқинчи ҳукуматнинг диний уруши давоми ҳисобланади.
▪️ Қитъанинг барча давлатларини ўз ичига олган Африка
Иттифоқи саммитида Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатиш чақирилди ва
босқинчилар ҳаракатларини Фаластин халқининг геноциди деб баҳолади.