Бомбалар остидаги Ғазо: 125‑куннинг асосий воқеалари
Исроил томонидан Ғазо секторида қатлиом бошланганига 125 кун бўлди. Ўтган куннинг асосий воқеалари дайжести.
▪ Ғазо қирғинининг
125-куни босқинчилар Рафах, Дайр ал-Балаҳий ва Хон Юнисга ҳужум қилди. Кун
давомида 16 та оммавий қотиллик содир этилди, 123 киши ҳалок бўлди. Қурбонлар
сони 27 708, ярадорлар сони 67 147 нафарга ошди.
▪ Босқинчилар
Носир касалхонаси яқинида шиддатли ўт очмоқда, снайпер ўқидан икки фаластинлик
ҳалок бўлди. Амал касалхонаси 18 кундан бери босқинчилар томонидан қамалда,
қолган беморлар ҳамда кўчирилганлар озиқ-овқат ва сувдан маҳрум.
◾Ал-Қудс бригадаси Хон Юнис шаҳри
ғарбидаги уйда яширинган 10 нафар аскардан иборат махсус сионист отрядга ҳужум
қилди. Ғазо шаҳрида Меркава танки ҳам портлатилган.
▪ Норвегия
Ғазодаги ҳалокатли вазиятга қарши курашиш учун ЮНРВАга 26 миллион доллар
ажратди.
▪ ҲАМАС
Ғазода асирлар алмашинуви ва ўт очишни тўхтатиш бўйича уч босқичли режани қабул
қилди. Ҳар бир босқичнинг 45 кундан иборат бўлиши айтилди.
▪ БМТ:
Биз ишғол остидаги қуруқликдаги қўшинларнинг Ғазо жанубидаги Рафах томон
олдинга силжиши муносабати билан аҳоли тақдиридан чуқур хавотир билдирамиз.
Миср билан тўғридан-тўғри чегарада жойлашган ҳудудда ҳозир миллиондан ортиқ
аҳоли истиқомат қилмоқда.
▪ Иордан
дарёсининг ғарбий соҳилидаги “Нур‑Шамс” лагерида Исроил томонидан ўтказилган
рейд давомида “Ал-Ақсо шаҳидлари” бригадаси етакчиси Мутасам Али ҳалок бўлди.
▪ Ҳусийлар:
Америка-Британия тажовузи Ходайда ва Саада вилоятига зарба берди.
▪ Ғазода
саратон касаллигига чалинган 10 минг нафар бемор 4 ойдан ортиқ вақт давомида дори
воситалари ва даволанишдан маҳрум қолаётгани маълум қилинди.