Бомбалар остидаги Ғазо: 122‑куннинг асосий воқеалари
Исроил томонидан Ғазо секторида қатлиом бошланганига 122 кун бўлди. Ўтган куннинг асосий воқеалари дайжести.
▪ 24 соат давомида Исроил босқинчилари томонидан 14 та оммавий қотиллик
уюштирилиб, улар натижасида 127 киши ҳалок бўлди, 178 киши жароҳатланди.
▪ Уруш бошланганидан буён 27365 фаластинлик ҳаётдан кўз юмди,
66630 нафари яраланди.
▪ Шифа
касалхонаси ҳудудида шифокорлар, беморлар ва кўчирилганлар босқинчилар қамалида қолмоқда. Охирги 2
кун ичида ишғолчи снайперлар шифохона яқинида 7 кишини ўлдирган.
▪ Ҳусийлар
Америка-Британия кучлари
Ҳодаида ва Саадага 11
марта рейд уюштирганини
маълум қилди.
▪ Ғарбий
Соҳилда босқинчилар Наблус, Хеврон, Женин, Рамаллаҳ, Тулкармга бостириб кирди,
11 нафар фаластинлик ҳибсга олинди.
▪ Фаластинлик
маҳбуслар клуби: ишғолчи кучлар Ғарбий Соҳилда 14 нафар фаластинликни ҳибсга
олди, натижада 7 октябрдан буён ҳибсга олинганлар сони 6512 кишига етди.
▪ Европа Иттифоқи департаменти раҳбари Хосеп Борпел UNRWA молиялаштиришни тўхтатиш фаластинликларни жамоавий жазолаш эканини маълум қилди.