Бомбалар остидаги Ғазо: 111-куннинг асосий воқеалари
Исроил томонидан Ғазо секторида қатлиом бошланганига 111 кун бўлди. Ўтган куннинг асосий воқеалари дайжести.
▪ Босқинчилар
Хон Юнис, Жабалия ва Рафаксни бомбардимон қилишда давом этмоқда. Ушбу ҳудудлар
босқинчилар секторнинг хавфсиз деб эълон қилган жанубий қисмлари ҳисобланади.
Шу боис аҳолининг катта қисми бу ерга кўчиб келган.
▪ Бир кун давомида Ғазо секторида 200 дан
ортиқ одам ҳалок бўлди. Умуман олганда, уруш бошланганидан бери 25,7 минг киши қурбон бўлди, 63,740 киши
яраланди.
▪ Босқинчилар
БМТнинг кўчирилганлар учун маркази бўлган Носир касалхонасига зарба берди. Айни пайтда марказда 30 мингдан
зиёд киши жон сақламоқда.
▪ БМТ:
Ҳеч ким Носир касалхонасига бомбардимон ва ўқ отилиши сабабли кира олмаяпти ёки
чиқа олмаяпти. Бу ерда кўчирилганлар, ярадорлар, буйрак етишмовчилиги бўлган
400 нафар бемор бошпана топган.
▪
Ҳусийлар матбуот котиби Яхё Сария: Бугун Адан кўрфази ва Баб ал-Мандабада
Америка ҳарбий кемасига ҳужум қилдик. Натижада, кема тўғридан-тўғри
зарба олди ва Американинг иккита савдо кемаси йўналишини ўзгартиришга мажбур
бўлди.
▪ Ғарбий
Соҳилда босқинчилар мактабга бостириб киришди. Женинда 12 соатдан ортиқ вақтдан
бери қаршилик жангчилари ва босқинчилар ўртасида шиддатли тўқнашувлар давом этмоқда.
Ўнлаб лагерь аҳолиси, жумладан, ишғолчилар ҳужумига учраган фалаж ногиронлар
ҳақида хабарлар бор.
▪ Босқинчилар
Ливан билан чегаранинг ғарбий қисмига қуролли шахслар кириб келгани ҳақидаги
хабарлардан сўнг катта миқдордаги ҳарбий техникани жойлаштирди.