Бомбаланаётган Ғазо: 311-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 311 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Хон Юнис, Рафаҳ ва Ғазо марказига ҳужум қилди.
24 соат ичида 22 киши вафот этди. Уруш бошланганидан буён 39790 киши шаҳид
бўлди.
▪️Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Рамаллаҳ, Халил, Байтлаҳм,
Наблус, Женинга бостириб кирди. Женинда қаршилик кучлари босқинчилар билан жанг
қилди.
▪️Иордан водийсида Ал-Қассам бригадалари бир сионист аскарини йўқ қилди. У аввалроқ
Ғазода жанг қилган. Операция мактабдаги одамларнинг ўлдирилишига жавоб бўлди.
▪️Бугун тонгда Ҳизбуллоҳ Исроил шимолидаги 8 та шаҳарга 30
та “Катюша” ракеталарини учирди.
Наҳариядаги 146-босқинчи дивизиянинг штаб-квартираси зарбага учради.
▪️ҲАМАС
воситачиларни янги музокаралар ўтказиш ўрнига аввал Байден томонидан илгари
сурилган ўт очишни тўхтатиш режасини тақдим этишга чақирди.
▪️Европа Иттифоқи раҳбари Смотрич ва Бен-Гвирга қарши “ҳарбий жиноятга
чақириқлар” туфайли санкциялар жорий қилишни талаб қилди.
▪️АҚШ “Авраам
Линколн” сув ости кемаси ва самолёт ташувчи кемасини Яқин Шарққа кўчиришга
буйруқ берди.
▪️ЦАХАЛ ўз аскарларига Эроннинг қарши жавоб чораларини
қўллашидан қўрқиб,
Грузия ва Озарбайжонга боришни тақиқлади.
▪️Хитой Ташқи ишлар вазирлиги: Эроннинг ўз суверенитети ва хавфсизлигини
ҳимоя қилишини қўллаб-қувватлаймиз.
▪️Франция президенти Эммануэл Макрон,
Германия канцлери Олаф Шольц
ва Британия бош вазири Кей Стармернинг қўшма баёнотида зудлик билан Ғазога инсонпарварлик ёрдами
кўрсатилиши кераклигини таъкидланди.
▪️Британия қироллик денгиз флотининг
кўплаб десант кемалари ва 1000 дан ортиқ махсус қўшин аскарлари Қибриснинг
(Кипр) юнон қисми қирғоқларида йиғилмоқда.