Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 298 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Хон Юнис ва Ғазо шаҳрига ҳужум қилди. Уруш бошланганидан буён 39363 киши шаҳид бўлди. 90 923 киши жароҳатланди.

▪️Исроил ишғол кучлари, кеча кечқурун ва сешанба куни эрталаб ишғол қилинган Ғарбий Соҳилнинг турли ҳудудларидан камида 15 нафар фаластинликни қўлга олди. Ғарбий Соҳилдаги ҳибсга олинганлар сони 2023 йил 7 октябрдан бошлаб тахминан 9870 га ошди.

▪️Ҳизбуллоҳ Кирят Шмона аҳоли пунктларига Катюша ракета ҳужумларини уюштирди, ёнғин 6 соатдан кўпроқ вақт давомида ўчирилди.

▪️Исроил ишғол кучлари Хон Юнис шарқидан олиб чиқиб кетилгандан кейин аҳоли ўз уйлари ва уларнинг вайроналарига қайтишни бошлади.

▪️1200 нафар босқинчи Сде Теман қамоқхонасида фаластинлик маҳбусларни қийноққа солиш ва зўрлашда гумон қилинаётган 9 нафар исроиллик назоратчи ҳибсга олинган Бейт Лид базасига бостириб кириб, маҳбуслар озод этилишини талаб қилди.

▪️ҲАМАС: Сде Тейман қамоқхонасида маҳбусларга нисбатан содир этилаётган шафқатсиз қонунбузарликлар инсоний қадриятларга қарши бўлган қаллоб босқинчиларнинг табиатини тасдиқлайди.

▪️Босқинчи армия Бейт Лид базасини ҳимоя қилиш учун Наҳал бригадасини Ғазодан олиб чиқди.

▪️Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фаластин анклавида полиомиелит эпидемияси ҳақида эълон қилди.

▪️ҲАМАС сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳания бошчилигидаги ҳаракатнинг юқори мартабали делегацияси Эроннинг янги президенти Масъуд Пезшкяннинг инаугурация маросимида иштирок этиш учун ушбу мамлакатга ташриф буюрди. 

Мавзуга алоқадор