Бомбаланаётган Ғазо: 286-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 286 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Ғазо маркази бўлган Хон Юнусга, Нусейрат ва Жабалия лагерларига ҳужум қилди. Уруш бошланганидан буён шаҳид бўлганлар сони 38 794 кишига етди.
▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Фаластин шаҳарларига бостириб киришмоқда. 15 киши, жумладан, бир бола ва уч аёл ҳибсга олинган.
▪️Ал-Қассам бригадалари Рафаҳ ҳудудида ишғолчиларнинг "Меркава" танки ва бронетранспортёрларини йўқ қилди. Таль эл-Ҳава ҳудудида пистирмага тушган сионистлар йўқ қилинди.
▪️"Ҳизбуллоҳ" бир кунда Наҳария ва Мирон аҳоли пунктларига 80 та ракета отди. Бу 60 минг кўчманчининг эвакуация қилинишига олиб келди.
▪️Ливандаги Исломий ҳаракат раҳбари Муҳаммад Жабар шаҳид бўлди. Босқинчилар унинг машинасига ҳужум қилишган.
▪️Фаластиннинг БМТдаги вакили: Ғазода содир бўлаётган воқеалар дунёдаги илк ҳужжатлаштирилган геноциддир.