Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 278 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Хон Юнис, Нусейрат лагери, Шужая ҳудуди ва Ғазо марказига ҳужум қилди. Бир кунда 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 38243 киши шаҳид бўлди.

▪️Босқинчиларнинг Хон-Юнисдаги кўчирилганлар жойлашган мактабга ҳужуми натижасида қурбонлар сони 31 кишига етди, уларнинг ярми болалар. Бу сўнгги 4 кун ичида одамлар бўлган мактабларга қилинган тўртинчи ҳужумдир.

▪️Фаластин Қизил Ярим Ой жамияти: Экипажларимиз ўққа тутилишининг жадаллиги ортгани туфайли Ғазодаги ўнлаб фавқулодда қўнғироқларга жавоб бера олмаяпти.

▪️Ҳусийлар: Араб денгизи ва Адан кўрфазида Америка ва Исроилнинг иккита кемасига қарши 3 та операция ўтказдик.

▪️Европа Иттифоқи раҳбари: Хон Юнис мактабидаги портлаш учун жавобгарлар жавобгарликка тортилиши керак.

▪️БМТ: Исроилнинг қасддан Фаластин халқини очликдан ўлдириш кампанияси Ғазода оммавий очарчиликка олиб келган геноцид зўравонлигининг бир туридир.

▪️Озод қилинган фаластинлик маҳбус Музаз Обаят: Босқинчи вазир Бен-Гвир 4 декабрь куни Офер қамоқхонасига ташриф буюрди ва у ерда танам устидан ўтиб, мени ҳақорат қилди.

Мавзуга алоқадор