Бомбаланаётган Ғазо: 260-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 260 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Рафаҳ, Нусейрат лагери ва Ғазо марказидаги қочқинлар чодирларига ҳужум қилди. Кун давомида 75 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён шаҳид бўлганлар сони 37506 кишига етди.
▪️Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Тулкарм, Ҳалил, Қалкиля ва Наблусга бостириб киришди. 2 киши шаҳид бўлди.
▪️Ал-Қассам бригадалари Рафаҳда босқинчилар билан шиддатли жанглар олиб бормоқда. Қаршилик жангчилари Ницарим ўқи ва Ғазо марказида босқинчилар гуруҳини йўқ қилди.
▪️Ҳизбуллоҳ: Биз босиб олинган Фаластин шимолидаги ҳарбий нишонларга 6 та зарба бердик.
▪️Қизил Хоч: Ғазодаги офисимиз атрофида кўчирилган одамлар билан тўлган ҳудуд бомбардимон қилинди.
▪️Куба Жанубий Африканинг Халқаро судда Исроилга қарши даъвосига қўшилди.
▪️Ҳусийлар ўзлари ишлаб чиқарган, 150 кг ўқ-дорилар билан жиҳозланган Toofan 1 биринчи бошқарувчисиз камикадзе қайиғини тақдим этдилар.
▪️Сионистларнинг ОАВлари: армия ҲАМАС устидан ғалабани, Ҳизбуллоҳга қарши урушни эълон қилишга тайёрланяпти.
▪️БМТ Бош котиби: минтақа ва дунё халқлари Ливаннинг яна бир Ғазо секторига айланишига йўл қўймайди.