Бомбаланаётган Ғазо: 236-куннинг асосий воқеалари
Босқинчилар Рафаҳ, Жабалия ва Хон Юнисга ҳужум қилди. Кун давомида босқинчилар 5 марта қирғин қилишди, 46 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 36 096 фаластинлик шаҳид бўлди, 81 136 нафари яраланди.
▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Ал-Ақси, Қалқиля ва Халил масжидларига бостириб киришди.
▪️48 соат ичида ишғолчилар Рафаҳ чодир лагерларида 70 нафар кўчирилган одамни ўлдирди. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти болалар ва аёллардир.
▪️Қаршилик жангчилари Рафаҳда босқинчилар билан шиддатли жанглар олиб бормоқда. Босқинчилар ҳужумларга бардош бера олмайди, шунинг учун тўртинчи бригада Рафаҳга топширилди.
▪️CNN: Америкада ишлаб чиқарилган ўқ-дорилар Рафаҳдаги кўчирилганлар лагерига ҳалокатли ҳужумда қўлланилган ва бу ерда 45 киши ҳалок бўлган.
▪️Хусийлар Қизил денгизда юнон кемасига ҳужум қилишди. Қизил денгизда контейнер ташувчи кемалар сони ўтган йилга нисбатан 90 фоизга камайди.
▪️Дунё бўйлаб Фаластин тарафдорлари бўлган кенг кўламли намойишлар бўлиб ўтмоқда. Париж уч кундан бери “Фаластинга эркинлик” шиорларидан титраяпти: Геноцидни тўхтатинг." Мексикада фаластинлик фаоллар Исроил элчихонасига ҳужум қилди.
▪️Халқаро суд: Мексика Исроилни фаластинликларни геноцидда айблаган Жанубий Африка даъвосига қўшилиш учун ариза топширди. Колумбия, Никарагуа ва Ливия аллақачон судга қўшилган.