Бомбаланаётган Ғазо: 222-куннинг асосий воқеалари
Босқинчилар Буриж, Рафаҳ лагерлари, ал-Зайтун ва Сабра ҳудудларига ҳужум қилган. Кун давомида 82 киши шаҳид бўлди, 234 киши яраланди.
▪ Ғарбий Соҳилда ишғолчилар ва кўчманчилар Масжидул-Aқсога бостириб киришди. Қуддус, Қалқиля ва Тулкармга ҳужум қилинди, ўнлаб фаластинликлар, жумладан, 15 ёшли икки бола ҳибсга олинди.
▪ Aгрессиянинг 8-ойига қарамай қаршилик жангчилари Ғазо шимолида, Жабалия, Ғазо марказида, ал-Зайтин ҳудудида босқинчилар билан шиддатли жанглар олиб бормоқдалар. Кечаси Aл-Қудс бригадалари Жабалиядаги босқинчиларнинг пиёда аскарларини йўқ қилди ва ярадор қилди.
▪ New York Times: Ғазо секторидаги мактаб ва университетларнинг 80% вайрон бўлган.
▪ Ирландия Президенти: Инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватловчи ҳар бир инсон Ғазога гуманитар ёрдам кўтарилаётган карвонларга қилинган ҳужумлардан даҳшатга тушади. Ғазо аҳолиси очликдан қийналаётган бир пайтда.
▪ The Guardian: Байден Ғазодаги очарчиликни уюштиришда иштирок этади.
▪ Associated Press: Халқаро жиноий суд прокурори Карим Хон БМТ Хавфсизлик Кенгашида ишғолчи амалдорларга нисбатан шошилинч чоралар кўриш талабига дуч келди.
▪ Қатар: Aгар Исроил урушни тўхтатса, биз бир неча кун ичида келишувга эриша оламиз.