Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 207 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️ Босқинчилар Рафаҳ, Хон Юнис, Нусейрат лагери ва Ғазо марказига ҳужум қилди. Сўнгги 24 соат ичида анклавнинг яна 47 нафар фуқароси ҳалок бўлди, 61 нафари яраланди. 7 октябрь куни Исроилнинг Ғазо секторидаги тажовузи 34 535 кишига етди, яна 77 704 киши жароҳат олди.

▪️ ҲАМАСнинг Ғазодаги етакчиси Яҳё Синвар: ўт очишни тўхтатиш ва Исроил қўшинларининг Ғазодан олиб чиқиб кетилиши шартлари киритилмаса, асирларни алмашиш бўйича ҳеч қандай келишув бўлмайди.

▪️ Босқинчи Исроил армияси Ғазо секторидаги жанглар давомида икки ишғолчи аскар – майор унвонига эга ҳарбийлар ҳалок бўлганини маълум қилди.

▪️ Ҳусийлар Қизил денгизда Американинг Cyclades кемасига, Ҳинд океанида эса Исроил кемасига ҳужум қилди.

▪️ Axios: АҚШ Конгресси аъзолари Халқаро жиноий судни Исроил расмийларини ҳибсга олишга ордер беришдан огоҳлантирди. Ордер берилишига АҚШ томонидан жавоб чоралари кўрилиши билдирилган.

▪️ Халқаро жиноий суд прокурорлари Ғазодаги икки йирик шифохона - Шифа ва Носир ходимлари билан суҳбат ўтказди. Бу Халқаро суд шифокорлар билан Ғазодаги босқинчиларнинг жиноятлари ҳақида гаплашганининг илк тасдиғидир.

▪️ Бугун Гаагадаги Халқаро суд Германия фаластинликларни ўлдириш учун босқинчиларга қурол етказиб бериш орқали жиноят содир этяптими ёки йўқми, деган қарорга келади.

▪️ Сенатор Берни Сандерс Исроил бош вазири Беньямин Нетаняхунинг АҚШ университетлари кампусларида Фаластин тарафдори бўлган намойишларни қоралаган сўнгги сўзларини кескин танқид қилди. Ўз баёнотида Сандерс бундай намойишлар антисемитизм ёки ҲАМАС тарафдори эканлиги ҳақидаги даъволарни рад этди. Унинг таъкидлашича, сўнгги олти ой ичида Исроил ҳукумати 34 минг фаластинликни ўлдирган ва 77 мингдан ортиқ киши жароҳат олган, қурбонларнинг 70 фоизи аёллар ва болалардир.

Мавзуга алоқадор