Бомбаланаётган Ғазо: 199-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 199 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️ Босқинчилар Ал-Мағози лагери, Хон Юнис, Нусейрат лагерига
ва Дайр ал-Балаҳга ҳужум қилди. Рафаҳга уюштирилган ҳужум натижасида 16 нафар бола ва 6 нафар аёл
ҳалок бўлган. Уруш бошланганидан бери 34 097 киши шаҳид бўлди, 76 980 киши
яраланди.
▪️ Ғарбий
Соҳилда ишғолчилар
ўнлаб фаластинликлар ҳибсга олинган Балат ва Халил лагерига бостириб кирмоқда.
Бу вақтда Қуддуснинг Ромема ҳудудида кўчманчиларга ҳужум уюштирилди, икки киши
яраланди.
▪️ Босқинчилар Нусейрат касалхонаси ҳудудини тарк этгач, 210 нафар шаҳиднинг жасади бўлган қабр топилди. Улардан баъзилари қатл этилгани айтилмоқда.
▪️ Ғазолик
шифокорлар Исроил ҳужуми натижасида ҳалок бўлган ҳомиладор аёлнинг қорнидан
жарроҳлик йўли билан қутқариб олинган қизалоқнинг аҳволи вазни 1,4 килограмм
бўлишига қарамасдан барқарор ва аста-секинлик билан яхшиланади.
▪️ Ҳизбуллоҳ
ҳаракати Ливан жанубида Исроил армиясига тегишли “Хермес-450” учувчисиз учоғи
уриб туширилгани ҳақида хабар берди.
▪️ Сурия шарқидаги Дайр-аз-Зор вилоятида жойлашган Америка базасига зарба берилди. Мосул тарафидан ракеталар отилди.