Бомбаланаётган Ғазо: 195-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 195 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️ Исроил
армияси бутун Ғазо бўйлаб бомбардимон қилишни кучайтирди, аёллар ва
болаларни ўлдирди. Кечаси босқинчилар Рафаҳ, Дайр ал-Балаҳ, Нусейрат лагери, Хон Юнис ва Ғазо марказига
ҳужум уюштирди. Ўтган кун давомида 56 киши ҳалок бўлди, ўнлаб жасадлар
вайроналар остида қолмоқда.
▪️ Босқинчилар
Ғазо ғарбида жойлашган Пляж
лагеридаги кўчирилган юзлаб одамлар паноҳ топган мактабни портлатиб юборди. Ҳужум натижасида асосан
болалардан иборат 10 дан ортиқ киши шаҳид бўлди.
▪️ Ғарбий
Соҳилда босқинчилар Халил, Рамаллаҳ ва Наблусда ўнлаб фаластинликларни ҳибсга
олдилар, ҳибсга олинганлар орасида қизлар ҳам бор.
▪️Оммавий ишғол: кечаги Ҳизбуллоҳнинг Ал-Арамшадаги
аскарларга ҳужуми қурбонлари сони 19 кишига етди.
▪️ БМТ Хавфсизлик
Кенгаши Фаластинни БМТга тўлақонли аъзоликка бериш бўйича овоз бериш жараёнини жума кунига
қолдирилди.
▪️ ҲАМАС Фаластин
тан олинса, ҳарбий
қанотидан воз кечиб, сиёсий
партия сифатида фаолият
юритишга тайёрлигини
билдирди.
▪️ Жазоир
ЮНРВАга 15 миллион АҚШ доллари миқдорида алоҳида ҳисса қўшишини эълон қилди.
▪️ Франциянинг Лилл университети маъмурияти Эрон ва Исроил
ўртасидаги зиддият кучайиб бораётганини баҳона қилиб, мухолифат сўл етакчиси
Жан-Люк Меленшон иштирокидаги Фаластин бўйича конференцияни бекор қилди.