29.03.2024 13:28

Бомбаланаётган Ғазо: 175-куннинг асосий воқеалари

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 175 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️ Босқинчилар Хон Юнис, Ғазо маркази ва Жабалияга ҳужум қилди. Кун давомида 62 киши шаҳид бўлди, 91 киши яраланди.

▪️ Исроилнинг Ғазо секторига қилган ҳужумларида 7 октябрдан бери 32 552 фаластинлик, жумладан, камида 14 280 бола ва 9 340 аёл ҳалок бўлди, яна 74 980 нафари яраланди.

▪️ Ғарбий Соҳилда босқинчилар Наблус, Хеврон, Байтлаҳм ва Қалкилияга ҳужум қилмоқда. Ўнлаб фаластинликлар ҳибсга олинган.

▪️ Босқинчилар Суриянинг Ҳалаб шаҳрига ҳужум қилди, натижада 33 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди.

▪️ Ал-Қудс радиоси журналисти Муҳаммад Аби Сошил босқинчилар томонидан Шифа касалхонасида қатл этилди. Ўлган журналистлар сони 137 кишига етди.

▪️ Иорданияда Ғазони қўллаб-қувватловчи намойишлар беш кундан бери тўхтамаяпти. Минглаб одамлар Исроилнинг Аммандаги элчихонаси олдида тўпланишди.

▪️ Япония ЮНРВАни молиялаштиришни қайтадан бошлашини маълум қилди.

▪️ БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури Ғазо шимолида очарчилик «муқаррар» экани ҳамда очарчиликнинг олдини олиш учун инсонпарварлик ёрдамини «кўпайтириш» зарурлиги ҳақида огоҳлантирди.

▪️ Бельгия ташқи ишлар вазири: Исроил тинч аҳоли ва болаларни оч қолдиришни бас қилиши керак.

▪️ АҚШ Давлат департаменти ишғол остидаги Ғазо секторида Исроил аскарлари томонидан оқ байроқ кўтариб кетаётган икки фаластинлик ўлдирилиб, жасадлари бульдозер билан кўмиб юборилгани юзасидан тегишли тергов ўтказилишини талаб қилди.

▪️ ЮНИСЕФ: ишғол қилинган Ғазо секторида кўчирилган 1,7 млн га яқин фаластинликнинг ярми болалар бўлиб, улар сув, озиқ-овқат, ёқилғи ва дори-дармонларга муҳтож.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.