11.03.2024 14:30

Бомбаланаётган Ғазо: 157-куннинг асосий янгиликлари

Исроил Ғазо секторида босқинчилик урушини бошлаганига 157 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар дайжести.

▪️ Рамазоннинг биринчи кунида босқинчилар Зайтун, Хон Юнис, Рафаҳ ва Нусейрат ҳудудларига зарбалар берди. Кун давомида 85 киши ҳалок бўлди, 130 киши яраланди.

▪️ 7 октябрдан буён Исроил ҳужумлари натижасида Ғазода жами 31 045 киши ҳалок бўлди, 72 654 киши жароҳатланди.

▪️ Ғарбий Соҳилда босқинчилар Наблус ва Тулкармга бостириб кирди. Ишғол остидаги Шарқий Қуддусда босқинчилар юзлаб мусулмонларга Рамазон ойининг илк намозини Ал-Ақсо масжидида ўқишларига рухсат бермади. 20 киши ҳибсга олинган.

▪️ Европа-Ўртаер денгизи инсон ҳуқуқлари обсерваторияси: Ғазодаги кексалар даҳшатли даражада ўлмоқда.

▪️ Жанубий Африка президенти Сирил Рамафоса: Исроил геноцид иши бўйича Халқаро суд қарорларига бўйсунмаяпти.

▪️ Юзлаб Фаластин тарафдорлари “Геноцидни тўхтатинг”, “Болаларни ўлдиришни тўхтатинг” деган шиорлар билан Лос-Анжелесдаги Оскар топшириш маросими бўлаётган жой яқинида тўпланди.

▪️ Ғазодаги норвегиялик шифокорлар: Биз очлик ва сувсизланишдан азият чекаётган болалар сонининг кўпайишига гувоҳ бўлмоқдамиз. Асосийси, урушни тўхтатиб, чегараларни очиш, ёрдамни осмондан туширмаслик ёки денгиз орқали етказмаслик.

▪️ Туркия Қизил Ярим Ой жамиятининг 2 737 тонна гуманитар юк ортилган кемаси Мисрнинг Ал-Ариш портига етиб келди. Ушбу юк озиқ-овқат маҳсулотлари, сув, ун, кийим-кечак, гигиена воситалари, яшаш воситалари, дори-дармонлар ва болалар учун буюмларни ўз ичига олган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.