Бомбаланаётган Ғазо: 147‑куннинг асосий воқеалари
Исроил томонидан Ғазо секторида қатлиом бошланганига 147 кун бўлди. Ўтган куннинг асосий воқеалари дайжести.
▪️ 24
соат давомида босқинчилар Ғазо марказидаги Буриж лагерига, Хон Юнисдаги
кўчирилганлар жойлашган мактабга ва Рафаҳга ҳужум қилди. Кун давомида 193 киши ҳалок бўлди.
▪️ Газода
гуманитар ёрдам тарқатиш чоғида содир бўлган қирғин, натижада босқинчилар
томонидан 112 киши ҳалок бўлган, 760 дан ортиқ киши жароҳатлангани жаҳон
ҳамжамиятини ҳайратда қолдирди.
▪️ 7
октябрдан буён Ғазо секторида Исроил томонидан ўлдирилган фаластинликлар сони
30 228 нафарга етди. Уларнинг 13230 нафари болалар. Шунингдек, 71 377 киши жароҳатланди.
▪️ Ғазода
очлик ва сувсизликдан яна 7 нафар бола ҳалок бўлиб, уларнинг умумий сони 13
нафарга етди.
▪️ Ғарбий
Соҳилда Ал-Қудс бригадалари Женин тумани Ал-Фаввара ўқида босқинчилар билан
жангга киришди. Босқинчилар Хеврон ва Қалқиляга бостириб кирди ва икки
фаластинлик ҳалок бўлди.
▪️ Исроил
Керем-Шалом НЎП орқали Ғазо секторининг турли ҳудудларида қўлга олинган 60
нафар маҳбусни озод қилди.
▪️ Ливанда
Ҳизбулллоҳ томонидан Исроилнинг Метула, Ҳула, Гажар, Шебаа туманларига зарбалар
берилди.
▪️ АҚШ
Хавфсизлик Кенгашининг Исроилни гуманитар ёрдам кутаётган фаластинлик тинч
аҳолига ҳужум қилганликда айблаган баёнотини блоклади.
▪️ Франция
президенти: Ғазодаги вазият аянчли, тинч аҳоли ҳимоя қилиниши, инсонпарварлик
ёрдамини тарқатиш учун зудлик билан сулҳ ўрнатилиши керак.
▪️ Португалия
ташқи ишлар вазири: Ғазода ёрдам кутаётган 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлганидан
қаттиқ ҳайратдаман. Биз яна бир бор Халқаро суднинг чораларига мувофиқ
зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирамиз.
▪️ Қаршилик кучлари Хон-Юнис шарқида
босқинчилар билан шиддатли жанглар олиб бормоқда. Кеча ишғолчилар яна бир бригадани ушбу ҳудуддан олиб чиқиб
кетди.