29.02.2024 12:52

Бомбаланаётган Ғазо: 146‑куннинг асосий воқеалари

Исроил томонидан Ғазо секторида қатлиом бошланганига 146 кун бўлди. Ўтган куннинг асосий воқеалари дайжести.

▪️ Исроил ҳарбийлари ишғол остидаги Ғазонинг Наблуси шаҳрида гуманитар ёрдам кутаётган одамларга ҳужум қилди, натижада 70 киши ҳалок бўлди.

▪️ Босқинчилар Ғазо маркази, Нусейрат, Рафаҳ ва Хон Юнис лагерларига ҳужум қилди. Ҳалок бўлганлар сони 30 минг кишидан ошди, 70 325 киши яраланди.

▪️ Ғазо шимолидаги Камол Адван касалхонаси ёқилғи, дори-дармон, сув ва озиқ-овқат етишмаслиги сабабли ишламай қолди. Касалхона директори: "Ҳеч бир халқаро ташкилот бизга ёрдам таклиф қилмади. Биз ташаббус кўрсатдик ва ўзимиз боғландик, аммо жавоб олмадик. Улар фақат расмий роль ўйнайди”, - деди.

▪️ Ғазо жанубидаги Хон-Юнис шаҳридаги Носир тиббиёт мажмуаси биноси босқинчилар томонидан ўққа тутилиши натижасида ёниб кетди.

▪️ Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Шимолий секторда очликдан еттинчи боланинг ўлими қайд этилди. Ғазонинг шимолий қисмида очлик натижасида болалар ўртасида гепатит тарқалишининг даҳшатли даражаси мавжуд.

▪️ Босқинчилар Дамашқ ва жанубий Ливанга, жумладан фосфорли бомбалардан фойдаланган ҳолда ҳужум қилишди. Ўлганлар ва ярадорлар бор.

▪️ Ал-Қассам бригадалари: Биз Зайтун ҳудудида кўп сонли ишғолчилар ва техникани йўқ қилдик.

▪️ Save the Children International бўлими: Ҳозир Ғазода гувоҳ бўлаётган нарсамиз - секин ҳаракатлар билан болаларнинг оммавий ўлдирилиши.

▪️ Ғазо Ички ишлар вазирлиги хавфсизликни таъминлаш ва бозорларда нархлар ошишига қарши курашиш учун Рафаҳ шаҳрида халқ мудофаа қўмитасини тузди.

▪️ Ливан Ҳизбуллоҳи ўз жангарилари Рамта ва Шебада исроиллик ишғол позициялари ва аскарларига қарата ўқ узганини эълон қилди.

▪️ БМТ: Ғазо секторида биз кўраётган вайронагарчилик даражасини тасаввур этиб бўлмайди.

▪️ Рейднинг иккинчи кунида Германия ҳарбий-денгиз кучлари Қизил денгиздаги Америка дронларини ҳусийларнинг дронлари деб ўйлаб тасодифан ўққа тутди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.