31.07.2025 11:15
70
БМТ Ғарб чизган чизиқда юради – “Толибон”
"Толибон" вакили Афғонистоннинг БМТдаги расмий ўрни ҳануз тан олинмаётганини кескин танқид қилди.
Ҳукумат сўзчиси Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг сўзларига кўра, БМТ эндиликда ўзининг бетарафлиги ва мустақиллигини йўқотган.
"БМТ бетараф муассаса бўлиб қолиши керак эди. Бироқ ҳозирда у Ғарбнинг сиёсий кўрсатмалари таъсирида фаолият юритмоқда. У ўз самарадорлиги ва мустақиллигини йўқотган", деган у.
Мужоҳиднинг фикрича, ҳозирда БМТда Афғонистон номидан нутқ сўзлаётган дипломат аввалги ҳукумат даврида тайинланган.
У қандай тамойиллар ва қоидаларга асосланиб иш олиб бормоқда? Унинг ички қонунийлиги йўқ ва у Афғонистон халқини ифода этмайди, деган афғон расмийси.
Маълумот учун, “Толибон” 2021 йил август ойида ҳокимиятни қўлга киритганидан бери халқаро эътирофни талаб қилиб келмоқда. Жумладан, Афғонистонинг БМТдаги ўрнини “Толибон” томонидан тайинланган элчига топшириш чақириғи янграб келади.