08.02.2025 10:00
609
"Биз шу ерда қоламиз ва шу ерда ўламиз" — биринчи Накбадан омон қолган фаластинлик Трампнинг режасини қоралади
Америка нашри Reuters агентлиги 1948 йилда Исроил томонидан фаластинликларнинг оммавий қувғин қилиниши — Накба даврида икки ёшли бўлган фаластинлик Рашад Мансур билан суҳбатлашди.
Рашад Мансур, қувғиндан омон қолганлардан бири, ўз ватанини тарк этишдан қатъий бош тортганини маълум қилди.
"Биз ўз заминимизда ва ўз ватанимизда қолишни истаймиз. Биз қочқин бўлиш ва бундай чақириқларни рад этамиз", деди у.
Агентлик хабарига кўра, Ғазо секторидаги кўплаб фаластинликлар каби Мансур ҳам оилавий уйига қайтишни орзу қилади. Бироқ, унинг Байт Дарас қишлоғи энди мавжуд эмас — Исроил томонидан вайрон қилинган.
Сўнгги можаролар чоғида Мансур ўғли, келини ва тўрт набираси билан Рафаҳдаги Хон Юнис шаҳридаги уйидан қувғин қилинди. Оташкесимдан сўнг, у Хон Юнисга қайтиб келди ва бу урушлар ичида энг ёмони бўлганини таъкидлади.
У шунингдек, Дональд Трамп ҳукумати қочқинларни қабул қилишни истамайдиган қўшни давлатларга жойлаштириш ҳақидаги режаларини қоралади.