Беларус яна рус “Шаҳед”ларини уриб туширди
Беларус Мудофаа вазирлиги 5 сентябрга ўтар кечаси бир қанча учувчисиз учоқлар давлат чегарасини бузиб ўтгани, уларнинг барчаси йўқ қилинганини билдирди. Аввалроқ Telegram-каналларда Россия томонидан Украинага учирилган “Шаҳед” русумли учувчисиз учоқлар Беларус ҳудудига кириб келгани, бунга жавобан қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилгани ҳамда портлашлар эшитилиб, ёнғинлар бошлангани ҳақида хабар берган эди.
Хусусан, Monitor
ва “Николаевский Ванек” Telegram-каналларига кўра, чегарани кесиб ўтган ва
Гомел томон йўл олган иккита дрон ярим соатдан сўнг уриб туширилган. Шаҳар
устида иккита портлаш содир бўлган. «Флагшток» канали 2022 йилдан бери синовдан
ўтказилаётган огоҳлантириш тизими ҳужум вақтида ишламаганини қўшимча қилди.
Тахминларга кўра, Россиянинг етти-саккизта дрони кун давомида Украина-Беларус
чегараси орқали учиб ўтган.
Украина ҳарбий-ҳаво кучлари дронлар Чернигов, Киев ва Суми
вилоятлари йўналишида учаётганини маълум қилди.
Ўз
навбатида, Россия Мудофаа вазирлиги Қора денгизда иккита ҳарбий-денгиз
дрони йўқ қилингани ҳақида хабар берди. Аввалроқ Новороссийск мэри бошқарувчисиз қайиқлар ҳужуми хавфи ҳақида
огоҳлантирган, шу сабабли қирғоқ ҳудудида ҳаракатланишга чекловлар киритилганди. Соат 8 ларда сигнал
бекор қилинди, бироқ ҳужум оқибатлари ҳақида хабар берилмади.
Ўша тунда Украина учувчисиз учоқлари Россиянинг бир қанча
ҳудудларига ҳужум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Белгород
ва Брянск вилоятлари осмонида иккита, Курск вилоятида учта учувчисиз учувчисиз
учиш аппарати, шунингдек, Белгород вилоятида биттадан “Ольха”
ракетаси уриб туширилган.