Бангладеш муваққат ҳукумати роҳинжа қочқинларини қўллаб-қувватлашда давом этади, деди 18 август куни янги бош вазир, Тинчлик бўйича Нобель мукофоти совриндори Муҳаммад Юнус.  

Шунингдек, у диний таъқиблар таҳдиди туфайли Мьянмани тарк этишга мажбур бўлган қочқинлар муаммосини ҳал қилиш учун халқаро ҳамкорлик зарурлигини таъкидлади.

“Ҳукуматимиз Бангладешдан бошпана топган бир миллиондан ортиқ роҳинжаларни қўллаб-қувватлашда давом этади. Бизга халқаро ҳамжамиятнинг роҳинжалар учун гуманитар операцияларни ўтказиш ва охир-оқибат ўз ватанлари Мьянмага хавфсиз, қадр-қиммат ва барча ҳуқуқларни ҳурмат қилган ҳолда қайтариш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттириш керак”, – деди Юнус Даккадаги дипломатлар билан учрашувда.

Маълумот учун, ҳозирда 1 миллиондан ортиқ роҳинжа қочқинлари Бангладешда бошпана топган. Уларнинг аксарияти 2017 йилда Мьянмадаги ҳарбий тўқнашувлардан қочиб келган.

Мавзуга алоқадор