19.02.2024 04:21

БАА банклари Россия компаниялари ва фуқаролари ҳисобларини ёпмоқда

Иккиламчи санкциялардан қўрққан Бирлашган Араб Амирликлари банклари Россия билан молиявий операцияларни чеклашга қарор қилди ва ҳам компаниялар, ҳам жисмоний шахслар ҳисобларини ёпишни бошлади.
 
Қайд этилишича, БААдаги россияликлар ўртасида банк операциялари билан боғлиқ муаммолар АҚШ томонидан ўтган йилнинг декабрь ойида Россияга қарши иккиламчи санкциялар жорий этилишидан олдинроқ бошланган.

Кўпгина банклар Россиядан тўловларни қабул қилишни тўхтатди. Натижада Россиядан молиялаштирилмайдиган ва Россияга пул жўнатмайдиган россиялик бенефициарлари бўлган компаниялар учун ҳам банк операцияларини амалга ошириш қийинлашди. Баъзи банклар деярли ҳар бир операция учун батафсил ҳужжатларни талаб қилмоқда ва тўловлар узоқ вақт давомида кечиктирилмоқда.
 
Натижада тадбиркорлар криптовалюталардан фойдаланган ҳолда молиявий операцияларни амалга оширишни бошлади.

Шунга қарамай, ҳозирда  Россия фуқаролари ва компаниялари БАА банкларида ҳисоб очишлари мумкин, бироқ бу жараён узоқроқ давом этади.
 
Февраль ойида Россияга нисбатан чекловлар қўймаган ва Москва дўстона деб ҳисоблайдиган Хитой банкларида ҳам иккиламчи санкциялар таҳдиди туфайли Россия тўловлари билан боғлиқ қийинчиликлар қайд этилган эди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.