31.05.2025 16:02
183
Ҳаж зиёратига борганлар сони бир миллиондан ошди
Айни пайтда Саудия Арабистонидаги зиёратчилар сони 1,07 миллионга етди. Бу ҳақда мамлакат Ҳаж ва Умра ишлари вазири доктор Тавфиқ бин Фавзон ар-Робиа маълум қилди.
Вазирнинг таъкидлашича, бу йил 1,4 миллиондан ортиқ Nusuk смарт-карталари берилган ва Nusuk иловаси орқали 30 дан ортиқ янги рақамли хизмат ишга туширилган. Рақамли платформа зиёрат жараёнини тўлиқ, жумладан, рухсатномалар олиш, ҳаракатланиш, тавсиялар ва реал вақт режимида янгиланишларни ўз ичига олган ҳолда, етиб келишдан жўнаб кетишгача қўллаб-қувватлайди.
Бундан ташқари, Тавфиқ бин Фавзон ар-Робиа Мино ва Арафотдаги зиёратчилар лагерларида жойларни тақсимлаш эндиликда одамлар оқимини бошқариш тизимларига тўлиқ интеграция қилинганини айтган.